Shajara

Халқаро Бутунжаҳон нақобат ташкилотлари илмий кенгаши томонидан жамиятимиз вакилларига докторлик илмий даражалари берилди

Куни кеча “Туркистон Саййидлари ва Эшонлари” халқаро жамиятининг аъзоси ва фахрий шажарашуноси Мир Асқар ҳожи Абид ҳамда халқаро жамиятимизнинг аъзоси, Ўрта Осиё минтақаси бўйича  вакили Саййид Илҳомхон Баҳодир Раззавий Ҳусайнийларга, Малайзия ва Индонейзиядаги “Нақобат Содот ал-Ашраф ал-Жийлоний ва Аҳл байт”  дунё нақобатлари Ассоциациясининг 2021 йил 15 апрельдаги “Таниқли саййид нақибларига  PHD докторлик илмий даражасини бериш тўғрисида”ги  қарорига асосан Ассоциациянинг халқаро илмий кенгаши томонидан нақибларимизнинг нақобат соҳасидаги илмий фаолиятлари ва соҳага қўшган улкан ҳиссалари ҳамда саъй-ҳаракатлари, ислом цивилизацияси тарихи ва ансоб илми мавзусидаги докторлик диссертацияси талабларини аъло даражада бажарганликлари инобатга олиниб, уларга фахрий PHD докторлик илмий даражаси берилди.

Doctor

doctor ilhom

Бундан ташқари халқаро жамиятимизнинг аъзоси ва Ўрта Осиё минтақаси бўйича вакили Саййид Илҳомхон Баҳодир Раззавий Ҳусайнийнинг диёримиздаги саййидлар ва шарифлар тарихи ва шажарасини ўрганиш, уларни тадқиқ ва таҳлил этиш ҳамда нақобат соҳасига қўшиб келаётган улкан ҳиссалари, шунингдек саййидлар тарихига оид илмий ишлари юксак баҳоланиб, Буюк Британия ва Миср Араб Республикасида фаолият олиб бораётган  “Бутунжаҳон Нақобатлари бирлашмаси” халқаро ташкилоти томонидан унга фахрий докторлик унвони берилди.

Doctor Ilham khan Bahadir

Халқаро жамиятимиз вакилларини ушбу унвонлар билан муборакбод этамиз!

“Туркистон Саййидлари ва Эшонлари” халқаро жамияти маъмурияти “Нақобат Содот ал-Ашраф ал-Жийлоний ва Аҳл байт” дунё нақобатлари Ассоциацияси раиси, Малайзия, Индонезия, Жазойир, Ироқ, Миср, Сурия, Мароккаш, Ливия, Покистон ва Туркия каби давлатлардаги халқаро нақобат ташкилотларининг фахрий шажарашунос олими Доктор Саййид Шариф Фарид Жийлоний жанобларига ҳамда Буюк Британия ва Миср Араб Республикасида фаолият олиб бораётган  “Бутунжаҳон Нақобатлари бирлашмаси” халқаро ташкилоти раиси Доктор Саййид Фаҳд Абдураззоқ Сайиди Рифоий Ҳусайний жанобларига ўз миннатдорчилигини билдириб қолади.

“Туркистон Саййидлари ва Эшонлари” халқаро жамияти раҳбари Саййид Сардорхон Жаҳонгир Жийлоний Хасаний Ўрта Осиё ва Ўзбекистондаги бу икки фахрий докторларимизни самимий муборакбод этадилар ва уларга келажакда ушбу соҳада янада улкан муваффақиятларни тилайдилар.

 

«Туркистон Саййидлари ва Эшонлари»

халқаро жамияти МАТБУОТ ХИЗМАТИ

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *