Shajara

Таъзия

таъзия

«TURKISTON SAYYIDLARI VA ESHONLARI» Хорижий халқаро жамияти жамоаси ва минтақавий вакиллари ҳамда халқаро жамиятнинг дунёдаги хамкор Нақобат ташкилотлари раислари узоқ йиллардан бери нақобат соҳасида фидойилик қилиб келаётган «TURKISTON SAYYIDLARI VA ESHONLARI» Хорижий халқаро жамиятининг раиси ҳамда Туркия ва Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида тилшунослик ва исломшунослик фанларидан таълим бериб келаётган Устозимиз Саййид Сардорхон Жаҳонгировнинг падари бузрукворлари, Нақиб ал-Ашраф Саййид Абулқосимхон Эшонбобонинг вафоти муносабати билан марҳум устозимизнинг барча оила аъзоларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этадилар.

Халқаро жамиятимизнинг асосчиларидан бўлган Саййид Абулқосимхон Эшонбобомизнинг вафотлари нафақат халқаро жамиятимиз жамоаси ва шогирдлари учун балки у кишини яқиндан билган барча мусулмон биродарларимиз учун ҳам катта йўқотиш бўлди. Ул зот Улуғ ҳазрати инсон эдилар. Билимлари, меҳнатсеварликлари, саҳоватпешаликлари ва камтаринликлари  билан элимизда обрў топган эдилар. Аллоҳ таолонинг иродаси экан. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин! У кишини дуои-фотиҳалар билан яхши ном ила эслаб, нақобат фаолиятидаги эзгу ишларини давом эттириб, руҳларини шод қилишликни барчамизга насиб айласин!

eshonbobo

shajarashunos

 

«TURKISTON SAYYIDLARI VA ESHONLARI» Хорижий халқаро жамияти жамоаси

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *