Shajara

Ислом цивилизацияси маркази

“Тариқат силсиласининг Олтин Занжири” силсилалар жадвали

              Ўзбекистон Республикаси  халқаро «Олтин Мерос» хайрия жамоат фонди қошидаги  “Шажарашунослик ва манбашунослик” халқаро жамоавий бўлими тадқиқотчи мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази учун “Тариқат силсиласининг Олтин Занжири” силсилалар жадвал-плакати тузилмоқда.

              Ўтган йил бошида Ўзбекистон Республикаси  халқаро «Олтин Мерос» хайрия жамоат фонди қошидаги “Шажарашунослик ва манбашунослик” халқаро бўлими мудири, фахрий шажарашунос ва Рhd доктори Мир Асқар ҳожи Обидов ҳамда дунёдаги бир неча халқаро нақобатлар аъзоси ва минтақавий вакили, Рhd доктори Саййид Илҳом Баҳодировлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Шоисломович Миноваров билан учрашгандилар. Ислом цивилизацияси маркази директори Ўзбекистон Республикаси халқаро «Олтин Мерос» хайрия жамоат фонди қошидаги  “Шажарашунослик ва манбашунослик” халқаро бўлими тадқиқотчи шажарашунослари томонидан буюк аждодларимиз тарихи ва уларнинг улкан қадриятларини ўрганиш, тарихий манбалар, қўлёзма шажаралар, насабномалар ва силсилаларни тадқиқ ва таҳлил этиш, уларни жадвал плакатларини тузиш ҳамда қайта тасдиқлаш бўйича олиб бораётган илмий-амалий фаолиятларидан мамнун эканликларини таъкидлаган эдилар. Шунингдек, Мовароуннаҳр ва дунёда барча тариқатлар силсиласининг Олтин Занжирини жадвал кўринишида жамлаб, уни плакат ҳолатида ташкил этишни ҳамда электрон тасмасини яратиш кераклигини таклиф қилган эдилар. Бизнинг мутахассислар ушбу таклифга жавобан, мазкур Олтин Занжирни бир йил давомида дунёдаги нақобат ташкилотлари билан ҳамкорликда қўлёзма манбалар ва иршод хужжатларида баён этилган тариқат силсилаларини жамлаб, уларнинг электрон жадвалини тузиш ишларини холисона бошлаб юборгандилар. Мазкур “Тариқат силсиласининг Олтин Занжири”ни тузишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Шоисломович Миноваров ва директор ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари илмий раҳбарлик қилмоқдалар. Тарихчи ва адабиётшунос олим, таржимон Шайх Мирзо Кенжабек ҳазратлари тақризчи этиб белгиланганлар. Ҳозирда “Тариқат силсиласининг Олтин Занжири”ни тузиш ишлари якунланиш арафасида.

“Туркистон Саййидлари ва Эшонлари” халқаро жамияти раиси Саййид Сардорхон Жаҳонгир Ўзбекистон Республикаси халқаро «Олтин Мерос» хайрия жамоат фонди қошидаги  “Шажарашунослик ва манбашунослик” халқаро бўлимида фаолият олиб бораётган ушбу тадқиқотчиларимизга ўз миннатдорчиликларини изҳор этган ҳолда уларнинг ушбу савобли ишларида янада улкан муваффақиятларни тилаб қоладилар.

Илҳом Баҳодиров

“Шажарашунослик ва манбашунослик” халқаро бўлими тадқиқотчи мутахассислари иш жараёнида

 

            «Туркистон Саййидлари ва Эшонлари»

хорижий халқаро жамияти МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.