Shajara

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.

Мазкур фармонга мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилганидан хабарингиз бор. Куни кеча “Нуроний” газетасида ушбу мукофот билан тақдирланганлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида таниқли давлат арбоблари, дин ва жамоат пешволари ҳам бор.

Жумладан, “Туркистон Саййидлари ва Эшонлари” халқаро жамиятининг фахрий шажарашуноси, тарихчи олим, Хожа Аҳмад Яссавийнинг набираси авлиё Сузук отанинг авлоди, наъқиб Асқар ҳожи Обидов, иккинчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби бўлдилар.

“Туркистон Саййидлари ва Эшонлари” халқаро жамияти жамоаси устозни ушбу мукофот билан муборакбод этади.

Устозга кўкрак нишони, улар яшайдиган хонадон ва уй-жой эшигига ўрнатиладиган белги ҳамда бир йўла тўланадиган пул мукофоти тантанали топширилди.

naqib

mehnat

«Туркистон Саййидлари ва Эшонлари»

халқаро жамияти МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Опубликовано
В рубрике Maqolalar

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *