Shajara

Andijon sayyidlari

        Андижонлик Жаъфарий Ҳусайний саййидларга қайта тасдиқланган шажаралари ва халқаро сертификатлар топширилди

“Туркистон Саййидлари ва Эшонлари” хорижий халқаро жамиятининг Ўрта Осиё ва Ўзбекистондаги минтақавий вакилларига Андижон шаҳрида яшовчи Акбаров Мир Саййид Муталлиб эшонбобо мурожаат этгандилар. Улар ўзларини Ҳусайний саййидлардан эканликларини ҳамда ўз даврининг машҳур авлиёси бўлган Мир Саййид Исомиддин Валий (Мир Пўстин ота қ.с.) нинг укаси Мир Саййид Абдуллоҳнинг авлодлари эканликларини таъкидлашди. Шунингдек, улар ота-боболаридан мерос бўлиб келаётган қадимий қўлёзма шажарани халқаро жамиятимиз томонидан тадқиқ этиб ва қайта тасдиқлаб берилишини сўраб мурожаат этгандилар. Бизнинг мутахассис нақибларимиз ушбу қўлёзма шажарани тадқиқ ва таҳлил этишга муваффақ бўлдилар, натижада Андижонлик Жаъфарий Ҳусайний саййидлар шажарасини қайта тасдиқлашга мушарраф бўлинди. Ушбу сулоланинг схема-жадвал кўринишидаги шажара плакатлари ҳам тайёрланди. Мазкур қайта тасдиқланган шажарада келтирилган қимматли тарихий маълумотларни Сизларга қисман ҳавола этишни маъқул кўрдик.

Андижон саййидлари

Бугун Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Ислом Цивилизацияси Маркази қошидаги “Алломалар мероси” маркази “Манбашунослик ва шажарашунослик” бўлими томонидан ташкил этилган шажараларни топшириш тадбирида “Туркистон Саййидлари ва Эшонлари” хорижий халқаро жамияти раиси  Доктор Саййид Сардорхон Жаҳонгир Жийлоний ҳазратлари ҳамда халқаро нақибларимиз Доктор Мир Асқар ҳожи Обид Яссавий Алавий ва Саййид Илҳомхон Баҳодир Раззавий Ҳусайнийлар, халқаро жамиятимизнинг илмий котиби Саййид Олимхўжа Алавийлар иштирок этишди. «Туркистон Саййидлари ва Эшонлари” хорижий халқаро жамияти раиси  Доктор Саййид Сардорхон Жаҳонгир Жийлоний ҳазратлари нақобат фаолияти ҳақида ҳамда шажарашунослик ва манбашунослик тўғрисида семинар ўтказиб бердилар. Суҳбат якунида Андижон шаҳридан ташриф буюрган Жаъфарий Ҳусайний саййидлар вакили Акбаров Мир Саййид Муталлиб эшонбобо, Акбаров Мир Саййид Аброр эшонбобо, жиянлари Мир Саййид Зуҳриддин ва Мир Саййид Муҳаммад Али эшонбоболарга уларнинг халқаро даражада қайта тасдиқланган насаб шажаралари ва махсус реестр рақами билан қайд этилган сертификатлар тақдим этилди. Семинардан сўнг Андижонлик меҳмонларга ош марказида кичик базм ҳам уюштирилди.

Andijon sayyidlari

Andijon sayyidlari

Andijon sayyidlar

Andijon sayyidlari

Andijon sayyidlari

Andijon sayyidlari

Andijon sayyidlari

Andijon sayyidlari

Andijon sayyidlari

Andijon sayyidlari

Andijon sayyidlari

Шунингдек,  Андижонлик меҳмонлар Тошкент шаҳридаги “Абул Қосим эшон” мадрасасига ҳам ташриф буюришиб, фахрий шажарашуносимиз Мир Асқар ҳожи Обид Яссавий Алавий томонидан юритилаётган “Шажарашунослик ва манбашунослик” бўлими билан ҳам танишдилар. Бу ерда Андижонлик Жаъфарий Ҳусайний саййидларга халқаро миқъёсда тасдиқланган схема-жадвал кўринишидаги шажара плакатлари ҳам топширилди. 

 

Андижонлик меҳмонлар ўтказилган ушбу тадбирлардан бағоят мамнун эканликларини изҳор этдилар. Тадбир сўнгида улуғ аждодларимиз руҳи шарифларига бағишлаб дуойи фотиҳалар қилинди.

 

                                                                                                                              «Туркистон Саййидлари ва Эшонлари»

                                                                                                                               халқаро  жамияти  МАТБУОТ ХИЗМАТИ

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *