Шайх Худойдод Вали (1461–1532)  
ва Саййид Амир Тақийуддин
ҳазратларининг авлодлари шажараси

 

   Улуғ авлиё Ҳазрати Азизон Шайх Худойдод Вали ибн Ортик Шайх Хоразмий ўз даврида Яссавия-Жаҳрия-Султония тариқатининг кўзга кўринган пешвоси, қутби, етук пири бўлганлиги кўп манбаларда келтирилганлиги ҳаммамизга  маълум. Шайх Бобо Худойдод Вали Азизон авлодлари тўғрисида турли манбаларда маълумотлар мавжуд. Бу маълумотларда Ҳазратнинг Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, Ғазира мавзесидаги авлодлари қайси фарзандидан эканлиги талқини ҳам келтирилган. Ушбу манбалар сирасига “Ламаҳот”, “Ҳужжат уз-зокирин”, “Маноқиби Шайх Худойдод Вали”, “Туҳфат ул-зоирин”, “Самария” асарларини киритишимиз мумкин. Шунингдек, Ҳазратнинг қабристонидаги қабртош ёзувларида ҳам ул зотнинг авлодлари шажараси ҳақида маълумотлар бор.

          Ҳазрати Худойдод Вали Азизоннинг авлодлари шажараси ҳақидаги маълумотлар асосан Ҳазратнинг муридларидан саналган Азизон Олим Шайх Сиддиқийнинг “Ламаҳот” асарида кенг баён этилган. Олим Шайх Азизоннинг бу асарида Шайх Худойдод Вали авлодлари тўғрисидаги маълумотларга кўра, Ҳазратнинг тўрт фарзандлари – уч қиз ва бир ўғли бўлган:

Солиҳ – Шайх Худойдод Валининг ягона ўғил фарзанди бўлиб, ундан зурриёт қолмаган.

Солиҳа Биби– бу фарзанд Шайх Худойдод Валининг тўнғич фарзанди бўлиб, унинг бир қизчаси ҳам бўлган ва у ёшлигида вафот этади. Қизчанинг онаси Солиҳа Биби эса Шайх Худойдоднинг ҳаётлик вақтларида вафот этади ва ундан ҳам фарзанд боқий қолмаган.

Биби Маҳзуна– Саййид Амиршоҳ номли кишига никоҳлаб берилган. Амиршоҳ Хожагон тариқатининг машҳур пирларидан бўлган Саййид Амир Кулолнинг халифаси Амирдош авлодидан бўлиб, у ҳам саййидлардан ҳисобланган. Биби Маҳзунадан фарзанд ва набиралар қолган бўлиб, улар Амир Санъатилло, Хожа Абдуррашид ва Амир Баҳовуддинлар эди. Лекин бу авлодларидан боқий насл қолганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Биби Ҳадия – Ҳазратнинг ушбу қизлари саййидлардан бўлган Саййид Амир Тақийуддинга никоҳланган. Нисбати маънавиятда Саййид Амир Тақийуддин ўз бобоси Саййид Амир Шамсуддин ибн Саййид Амир Иброҳим иродатида бўлиб,  унга қўл берган. Бобоси эса ўз навбатида машҳур Шайх Разийуддин Али Лолонинг муридларидан эди. Шайх Разийуддин Али Лоло ҳазратлари ҳақларида Фаридуддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё” асарида маълумотлар мавжуд. “Ламаҳот” асарида ёзилишича, Саййид Амир Шамсуддин Темурий ҳукмдорлар Шоҳруҳ Мирзо ва Мирзо Улуғбек замонларида улар таклифлари билан аввал Мадина шаҳридан Хуросонга, сўнгра эса Самарқандга келиб, подшоларнинг ҳурматига сазовор бўлган экан. Биби Ҳадия ҳам манбаларда келтирилишича, Шайх Худойдод Валининг ҳаётлик вақтларида вафот этган. Аммо ундан уч ўғил қолган бўлиб, улар – Саййид Хожа Абдулбосит, Саййид Хожа Калон ва  Саййид Хожа Хурдлардир. Булардан Саййид Хожа Абдулбосит ҳазратларидан боқий насл қолган. Ҳозирда Ғазира мавзесидаги “Эшон қишлоқ” ва “Бот бот” қишлоғидаги Шайх Худойдод Валининг авлодлари айнан ушбу Биби Ҳадиянинг ўғли Саййид Хожа Абдулбоситдан тарқаганлар. Буни тасдиқловчи далиллар Шайх Худойдод Вали даҳмалари устидаги қабртошда ёзилган “насабнома”да ҳам, “Ламаҳот”да ҳам келтирилган. Жумладан, “Ламаҳот”да: “…ўттиз ёшида вафот этган Ҳазрат Саййид Хожа Абдулбосит Азизон Қосим Шайхнинг шогирдлари эди” деб ёзилган. Шайх Худойдод Вали Азизоннинг аксарият авлодлари тариқат йўлидан борган машҳур кишилар бўлиб, айниқса улар ҳақида Абу Тоҳирхожанинг “Самария” ва Носириддин Ҳусайний ал-Бухорийнинг “Туҳфат уз-зойирин” асарларида ҳам алоҳида боблар билан зикр этилган.  

       Шу ўринда  “Туркистон Саййидлари ва Эшонлари” жамияти наъқиблари  Шайх Худойдод Вали Азизоннинг айнан Биби Ҳадия исмли қизидан тарқалган авлодлар қўлида сақланаётган бешта қўлёзма шажараларни тадқиқ қилиш бахтига муяссар бўлди. Ушбу насаб шажаралар Ғазирадаги “Бот бот” қишлоғида истиқомат қилган ҳамда ўз даврида Ғазирадаги авлодларнинг пешвоси, оқсоқоли ва раҳнамоси саналган Саййид Эшон Солиҳхожа ибн Саййид Абдумаликхожа (1909-1989) фарзандларидан бирининг минтақавий вакилимизга ўтган 2019 йилда қилган мурожаати асосида жамият мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилган ва қайта тасдиқланган эди. Ушбу саййидзодаларнинг насаб шажараси бўйича Покистондаги ҳамкорларимиз «Покистон Нақиб ал-Ашраф» нақобати раиси Саййид Али Аббос Жийлоний ва нақобатнинг шажарашунос олимлари ҳам қизиқиш билдиришиб, ушбу саййидзодаларнинг Покистон диёрида ҳам қариндошлари борлигини айтишди ҳамда Саййид Амир Тақийуддин ҳазратларининг аждоди саналган Саййид Исмоил ибн Имом Жаъфари Содиқ р.а.нинг Покистондаги авлодлари ҳақида бошқа қўлёзма манбаларда ҳам келтирилгани таъкидлашди.  Саййид Амир Тақийуддин ҳазратларининг  ва Покистондаги қариндошларининг насаб шажараларини қуйида келтиришни маъқул кўрдик.

 

Саййид Сардорхон Жахонгир

 “Туркистон Саййидлари ва Эшонлари”

 жамияти  раиси

 

 

 Саййид Амир Тақийуддин ҳазратларининг насаб шажараси

 

  1. Ҳазрати Муҳаммад Мустафо с.а.в.
  2. Биби Фотима Заҳро ва Имом Али ибн Абу Толиб р.а.
  3. Имом Ҳусайн р.а.
  4. Имом Али Зайнулобиддин р.а.
  5. Имом Муҳаммад Боқир р.а.
  6. Имом Жаъфари Содиқ р.а.
  7. Саййид Исмоил Аъраж
  8. Саййид Али Шерони
  9. Саййид Муҳаммад
  10. Саййид Али
  11. Саййид Ҳусайн Шаҳид
  12. Саййид Абул Ҳасан Али
  13. Саййид Ҳасан ал Фотиҳ
  14. Саййид Подшоҳ Насриддин Ҳусайн (унинг акасини исми Умар бўлган,  Умарнинг  Аббос ва Абдулғаффор Муҳаммад исмли икки ўғли бўлиб, Абдулғаффор Муҳаммаднинг Муҳаммад Гесудароз-1  ўғлидан Покистон диёрида авлодлари мавжуд)
  15. Саййид Мужтабо Али (унинг укасини исми Муҳаммад бўлган, Покистонда авлодлари мавжуд)
  16. Саййид Шарофиддин 
  17. Саййид Низомиддин 
  18. Саййид Али
  19. Саййид Амир Ҳожи
  20. Саййид Имомиддин (унинг Муҳаммад Ҳабибуллоҳ исмли акаси бўлган, Покистонда авлодлари мавжуд)
  21. Саййид Имод ул-мулк вад-дин Муҳаммад
  22. Саййид Амир Иброҳим Ҳалилуллоҳ
  23. Ҳазрати Саййид Амир Шамсиддин Мадиний (Мадина шаҳридан Самарқандга кўчиб келган)
  24. Саййид Амир Маҳмуд
  25. Ҳазрати Саййид Амир Тақийуддин (+хотини Биби Ҳадия бинти Азизон Шайх Худойдод Вали ибн Шайх Ортиқ Хоразмий)
  26. Саййид Хожа Абдулбосит (унинг авлодлари Самарқанд вилоятида истиқомат қилишади).

 

 

 

Ҳазрати Саййид Исмоил Аъраж ибн Имом Жаъфари Содиқ р.а.нинг Покистон диёридаги авлодларидан бирининг насаб шажараси

 

  1. Ҳазрати Муҳаммад Мустафо с.а.в.
  2. Биби Фотима Заҳро ва Имом Али ибн Абу Толиб р.а.
  3. Имом Ҳусайн р.а.
  4. Имом Али Зайнулобиддин р.а.
  5. Имом Муҳаммад Боқир р.а.
  6. Имом Жаъфари Содиқ р.а.
  7. Саййид Исмоил Аъраж (онаси Фотима бинти Ал Хуссайн-Атрам ибн Хасан ибн имом Али р.а)
  8. Саййид Али Козим (Зайдийлар инқилобчиси бўлган)
  9. Саййид Муҳаммад ал Шерони (Саййид Рижол, шоир бўлган)
  10. Саййид Али (Саййид Қаъин)
  11. Саййид Ҳусайн Шаҳид (Саййид Қооф, мақбараси Журжистонда)
  12. Саййид Абул Ҳасан Али Қоб  (Қооф) Соний (Зайдийлар инқилобчиси бўлган)
  13. Саййид Ҳасан ал Фотиҳ  (Саййид Ҳусайн Шаҳиддан сўнг Форс шаҳзодаси бўлган)
  14. Cаййид Умар Оший  (Ош вилояти бўлган, Қирғизистон)
  15. Саййид Абдулғаффор Муҳаммад
  16. Саййид Муҳаммад Гесудароз I
  17. Саййид Аҳмад Сайфуддин
  18. Саййид Зафаруддин Муҳаммад
  19. Саййид Бадруддин Масъуд
  20. Саййид Абдулғаффор Муҳаммад ал Акбар
  21. Саййид Абдуллоҳ Саҳл
  22. Саййид Маҳмуд Абдулкарим
  23. Саййид Абдужалол
  24. Саййид Абдурауф
  25. Саййид Юсуф Абдураҳим
  26. Саййид Абдуғаффор Усмон Капур Шоҳ (Сирикот, Гандгар, Хазара, Покистон)
  27. Саййид Тафаззал Али Тафаҳс Шоҳ
  28. Саййид Абу Шоҳ Мурод Муҳаммад
  29. Саййид Ёқуб Шоҳ
  30. Саййид Бажи Шоҳ
  31. Саййид Ваҳдат Шоҳ
  32. Саййид Соҳиб Шоҳ
  33. Саййид Акбар Шоҳ
  34. Саййид Мансур Шоҳ
  35. Саййид Расул Шоҳ
  36. Саййид Долат Шоҳ
  37. Саййид Озад Шоҳ
  38. Саййид Неъмат Шоҳ
  39. Саййид Мунаввар Шоҳ
  40. Саййид Мушарраф Шоҳ
  41. Саййид Аълам Хон
  42. Саййид Раҳим Дод
  43. Саййид Зевар Шоҳ
  44. Саййид Сафдар Шоҳ
  45. Нақиб Мир Саййид Сақиб Имод Мишвани (Сирикот, Харипур Хазара, Покистон)

 

Hudoydod Vali

 

Худойдод Вали

 

Sayyid Amir Taqiyuddin

Пролистать наверх